Кўзим юмсам пайдо чеҳраси, Наҳот ўлдим - паймонам тўлган. Не фарқи бор, менга йўл бўлсин, У қиз ахир Парижда бўлган. Узоқ Шимол ҳақда куйладим, Яқинмиз, деб кўнглим эди тўқ. Бекор - овлоқ ҳақда куйларим, Унга қай гул унар фарқи йўқ! «Собиқ ёр...» ва «Ҳисобчи» деган Қўшиқ айтдим бўлай деб манзур. Мен қайда, у Парижда бўлган, Ҳатто Марсел Марсо ҳам зуҳур. Ночор завод ишин ташладим, Титар бўлдим қўрқиб луғатлар. Нима бўпти: у Варшавада Афсус ҳануз тилимиз бошқа. Келса, поляк тилида сўзлаб, Дейман: узр, бошқа айтмайман. Мен ким бўпман - энди Эронда! Етолмасман қувлаб ортидан. Бугун бунда, эрта Ослода, Тинчимас у - қаро толейим. Ўтмиш билан истиқболига Бериб уни кутажакман жим.
© Амиркул Карим. Таржима, 2005