Суяк ташланг итларга ахир, Бир-бирларин таласин ғингшиб, Бадмастларга ароқ берингиз Ичгач, улар қолишар тинчиб. Қарғалар ҳам селгармасин кўп, Қўрқитгани нарсалар қўйинг. Севишганлар севсин, беринг жой - Бурчагидан муаззам уйнинг. Балки берар бир кун нишона, Уруғ сепинг бағрига ернинг. Итоаткор бўламан мен ҳам, Тезроқ менга Озодлик беринг! Гўшт беришса қаранг, итларга Талашмади, - бу қандай одат? Ароқхўрга ароқ тутсалар Ичмайман, деб у ҳам этди рад. Чўчитсалар ҳамки қарғани У одамдан қўрқмади сира. Жуфтларга жой беришди, улар Ажралишга излайди чора. Сув қуйишди ерга муттасил, Дарак йўқдир ажаб уруғдан... Кеча менга Ҳурлик беришди, - Энди уни нима қиламан?
© Амиркул Карим. Таржима, 2005