Беором шаҳарга, автолар тўлқини : Жўш урган маконга қайтамиз - иложсиз! Забт этган чўққидан тушамиз ўкиниб, Тоғларда қоддириб, тоғларда қолдириб қалбимиз. Э, бефойда баҳсларни қўйинг, - Иқрор бўлдим ўзим, ўртоқлар: Тоғдан афзал бўлиши мумкин, Қадамимиз етмаган тоғлар. Танхолик ғамини ким истар кулфатда, Ким кетар англамаи дилининг даъватин? Аммо биз тушамиз забт этган чўққидан... Наилож - худолар пастлаган бу замин. Э, бефойда баҳсларни қўйинг, - Иқрор бўлдим ўзим, ўртоқлар: Тоғдан афзал бўлиши мумкин, Қадамимиз етмаган тоғлар. Канча сўз, умидлар уйғотар бу тоғлар, Ундайди қодишга гоҳ мавзу бериб қарз. Аммо ким бир йилга тушади тоғлардан, Ким эса мангуга, зероки қайтиш фарз. Э, бефойда баҳсларни қўйинг, - Иқрор бўлдим ўзим, ўртоқлар: Тоғдан афзал бўлиши мумкин, Кадамимиз етмаган тоғлар!
© Амиркул Карим. Таржима, 2005