М.И.Хергиане хотирасига
Музликлар четидан одимлайсан сен, Чўққидан нигоҳинг узмайсан бир пас. Тоғлар булут ютиб ухлайди эзгин, Кўчкилар шаклида чиқарар нафас. Бироқ ҳеч нигоҳин узолмас сендан, Гўё мангу ором этгандек ваъда, Ҳар гал хушёр этар тош кўчки билан Гоҳ юҳо ёриқлар иржайиши-ла. Тоғлар фалокатни сезишар олдин, Довонлар туманда қолди қисиниб, Сен ҳали фикрига бормасдинг, лекин Ёприлиш нимадир, тош кўчкиси не? Ёрдамга чақириб ҳайқирсанг, тикка Қояларни тутди оҳинг нидоси. Шамоллар овозинг ёйди кенгликка, Радиодаъватдек тоғлар садоси. Довон-чун жанг борган ҳар лахза, ҳар он, Сенга тушмасин деб душман нигоҳи, Ҳар бир тош кўксини айлади қалқон, Қоялар елкасин тутдилар гоҳи. «Оқил тоққа чиқмас» деган гап бекор, Измига солмади сени бу гумон. Харсанглар юмшади, эриди музлар, Оёғинг остида пар бўлди туман. Мангу қор бағрида ётсанг абадий Энг яқин кишингдек мунғайиб таъби, Қоялар эгилиб боқар, дунёда Энг собит ёдгорлик лавҳаси каби...
© Амиркул Карим. Таржима, 2005