Тутунда қиёфанг балқийди элас, Ёқсалар ҳар оқшом хотирамга шам. «Вақт - малхам» сўзига ишонгим келмас, Барчаси ўткинчи деган гапга ҳам. Энди ҳаловатдан тушмасман айру, Аввал бандаргоҳга, сўнг тайёрада Дидцаги боримни олиб кетди у, Бағримда қодириб беомон кадар. Тутунда қиёфанг балқийди элас, Ёқсалар ҳар оқшом хотирамга шам. «Вақт - малхам» сўзига ишонгим келмас, Барчаси ўткинчи деган гапга ҳам. Қалбим биёбондир, бўм-бўш, бесурур, Нега эзғилайсиз ахир бўшлиқни, Кўнглимнинг саҳнида ўргимчак тўри, Ҳам ёлғиз парчаси - ўтли қўшиқнинг. Тутунда қиёфанг балқийди элас, Ёқсалар ҳар оқшом хотирамга шам. «Вақт - малҳам» сўзига ишонгим келмас, Барчаси ўткинчи деган гапга ҳам. Йўлсиз мақсадларнинг эзгин макони - Қалбимни титсангиз агар баногоҳ, Бўлурсиз бир жуфт сўз, зумлик дийдору, Париж, Фарангистон меҳридан огоҳ. Майли, тутун ичра чеҳранг балқисин, Майлига оқшомлар менга ёқсин шам, Вақт - малҳам сўзига ишонгим келмас, Барчаси ўткинчи, деган гапга ҳам.  
© Амиркул Карим. Таржима, 2005