Улар тепаликка ўзиникидек Ёпишиб олдилар, сайрар миномёт. Вокзал буфетига интилган янглиғ Биз унга чирмашдик тўп бўлиб бот-бот. Тепанинг ўт очиш минтақасида Юксакка югуриб, биз гоҳи ётдик. Гўё шу тепада ҳаёт йўллари, Тақдирлар баногоҳ кесишган эди. «Ура» ҳайқириғи қотарди тидца, Биз ногоҳ ўқ чайнаб ютган маҳали, Тепа етти карра бизники бўдди, Етти бор чекиндик ташлаб тепани. Боз жангга кирмоқни истамас ҳеч ким, Замин қайнаётган бўтқага монанд. Саккизинчи гал ҳам олармиз уни, Қонимиз сингган ер бизники абад. Айланиб ўтмоқлик лозимдир балки? Унга шунча ёпишдик нечун? Ҳа, энди англадим, ушбу тепада Тақдирнинг йўллари тўқнашгани чин. Барча қишлоримиз, ўрмон, шаҳримиз Юксалмиш мана шу тепалик бўлиб, Тақдир тўқнашгани рост эрур, шундан Музаффар бўлар ким, ким тинар ўлиб.
Улар тепаликка ўзиникидек Ёпишди, ўқ селин тинмай ёғдириб. Биз эса муттасил олдга интиддик Содиқ ўртоқларни мангу қолдириб.
© Амиркул Карим. Таржима, 2005