Қонунга сиғмайди асло бу кеча. Нечундир пайдар-пай ёздим бетиним. Телефон чамбарин чангаллаб неча Тераман азалий нолу еттини. «Ассалом! Яхши қиз! Исмимми? Тома! Етмиш иккинчими?! Кутаман.Тайин! Йўқ,йўқ.Такрор теринг! Уйда - аминман! Ҳа, жавоб беришди. Ассалом, бу - мен!» Қонунга сиғмайди асло бу кеча, Ўйқу кипримга қўнмас, илтимос - Нечун насияга севганларимни Бирма-бир улашар талонимга мос. «Эшитинг, яхши қиз! Етмиш иккинчи! Ўзни тутолмайман, бунча феълим кенг!.. Жин урсин! Линия? Эрта учаман! Ҳа, жавоб беришди, Асссалом, бу - мен!» Меҳробга ўхшайди бу дам телефон, Телефон дафтари-Муқаддас китоб! Телефончи қиз фаришта мисол Бир зумда йироқни яқинлар шу тоб! «Яхши қиз! Азизам! Уланг, илтимос... Сиз гўё малаксиз. Меҳробдан тушманг, Тушунинг, ҳамма гап ҳали олдинда. Ҳа, жавоб беришди. Асссалом, бу - мен!» Наҳот трассада яна чатоқлик? Реленинг мурвати тақиллаб қолган? Майли мен кутаман. Бардошим тоғдек, Майлига ҳар тунни бошлайман ноддан! «Ассалом, 07! Яна мен. Нима? Йўқ энди шарт эмас... Магадан керак. Ишонинг, бошқа ҳеч қилмам безовта. Фақат бир дўстимдан олайин дарак...» Қонунга сиғмайди асло бу кеча Уйқуга тилайман беадад сабр. Кўз кетиб тушимга кирар фаришта, Унинг қиёфаси ўхшар кимгадир. «Яхши қиз! Азизам! Бу Тома, ҳа, ҳа! Ҳамон кутаяпман. Соат.. жин урсин. Ҳа мени улайсиз. Ҳамон - уйимда!» - «Бўлинг, улаяпман». - «Ассалом! Бу - мен».
© Амиркул Карим. Таржима, 2005