Қоялар бардоши шамолга бардошсиз довонда Кимсанинг оёғи етмаган кунжакда серитоб, Яшаркан тоғдаги Акс-садо кувончу омонда Одамлар сасига жавобан қиларкан у хитоб. Ёлғизлик бўғзингга жам бўлиб тиқилса, лабингдан Пажмурда нола жим жарликка йиқилса ногаҳон, Акс-садо ёрдамга чорловга етаркан, кўтариб, Йироқроқ элтаркан - атрофга ўрларкан Илтижо! Ароқ ва гиёҳга ўрганган бадният жонзотлар Жовид жон қасдида боғламиш Акс-садо қўлини. Сездирмай пайт пойлаб оғзига тиқдилар бир бало Унин ўчирдилар, жарангаинг кесиб умр йўлини! Тун бўйи, тинмади, тинмади қонли бу жараён Топташди: Акс-садо, бирор ун бермади ҳеч кимга Азонда отишди жон берди тоғдаги Акс-садо... кўрсанглар - Ярадор қоядан кўз ёшдек думалар тошлару харсанглар!..
© Амиркул Карим. Таржима, 2005