Нима бўпти хотин билан терс бўлсанг, Не ғам гарчи бошоғриққа шериксан. Куппа-кундуз тунашдими, э яшанг, Раҳмат дегин, чунки ҳали тириксан. Нима бўпти эзилса гар виждонинг, Не ғам гарчи «отиш»да энг «йирик»сан. Нима бўпти ўз уйингдан қувишса, Раҳмат дегин, чунки ҳали тириксан.         Тушларингга шайтон кирса не бўпти, Ютқизсанг не қартада бир қирриқдан. Икки тишинг қўшни уриб синдирса, Раҳмат дегин,чунки ҳали тириксан. Тумшуғингга тепса камиб қолдингми, Хўш, қипиқда ухлаш, айбми, қизиқсан. Замбилларда ташишса хўш, не бўпти, Раҳмат, дегин, чунки ҳали тириксан.         Чин гап, кимда хоҳиш бўлса, қилади, Худо шоҳид, асли айбдор ўзимман. Кўпдан бир ўй юрагимни тилади Кимга раҳмат айтай, билмай юрибман.                
© Амиркул Карим. Таржима, 2005