Денгиз шоҳи каби бой бўлсам, - Ол, тез! - десанг, қараб ройингга, Сув остида, устида не бор - Барчасини сочгум пойингга! Унга тоғда қаср яратиб, Тургум итдек мангу занжирбанд. Олтинларим ёғду таратар, Булоқларим менинг кумушдан. Ёлғиз итдек гар бўлсам гадо, Ҳуштак чалса уйимда гар бод. Ўзинг мени қўллагил Худо, Этсалар ҳам умримни барбод! Унга тоғда қаср яратиб, Тургум итдек мангу занжирбанд. Олтинларим ёғду таратар, Булоқларим менинг кумушдан. Ўхшатмасман ҳеч кимни сенга, Хоҳ ўлдир, от - мисли Мажнунман, Рафаэлнинг Мадоннасига Қарагандек Сенга мафтунман! Унга тоғда қаср яратиб, Тургум итдек мангу занжирбанд. Олтинларим ёғду таратар, Булоқларим менинг кумушдан.
© Амиркул Карим. Таржима, 2005