Мендан сўнг куйлашар барча қўшиқни, Ёру дўст ортимдан чекади фарёд. Ва қадаҳ устида, бўлиши мумкин, Душманларим мени этадилар ёд. Энди беришмас ҳеч қизиқ китоблар, Симсиз қолар бўлди менинг гитарам. Энди эрким менинг чегараланган, Кўрольмасман ҳатто ой, қуёшни ҳам. Озод бўлолмасман - йўқдир ҳуқуқим, Торлик, зимистонлик дилимни ғашлар. Тўрт тараф деворга энди мен тутқин, Ҳар кун бир мазмунда кўраман тушлар: Тушимда чиқаман мен озодликка, Қайтариб беришар гитарамни ҳам. Қизиқ кимлар мени кутиб оларкин Ва қандай қўшиқлар куйлашар у дам?
© Мақсаджон Олимов. Таржима, 2019